Бугун Эстонияда НАТО ҳарбий ўқув машғулотлари бошланади

Жаҳон 02 Май 2016 1655

2 май куни Болтиқбўйи мамлакати Эстонияда НАТО альянсининг Spring storm номли йирик ҳарбий ўқув машғулотларига старт берилади. Унда 6 минг нафар ҳарбий хизматчи иштирок этиши режалаштирилган. Эстония мудофаа кучлари бош штаби маълум қилишича, ҳарбий машғулотлар 19 майга қадар давом этади.

Бош штаб маълумотларига кўра, унда альянсга аъзо ўнта давлат, жумладан, Нидерландия, АҚШ, Буюк Британия ва ГФР ҳарбийлари ҳам қатнашади. 

Айтиш жоизки, Spring storm манёврлари Эстониянинг Россия билан чегарадош шарқий уездлари "Пилвамаа, Тартумаа ҳамда Вирумаа"ларда бўлиб ўтади, дейилади бош штаб ахборотномасида. 

Маъмурият маълумотларига биноан, "Польшанинг Су-22 қирувчи-бомбардимончи самолётлари, АҚШнинг F-15 қирувчилари, CH-47 Chinook ҳарбий транспорт вертолётлари ва Bell V-22 Osprey конвертпланлари" ҳам ушбу машғулотларда қатнашади.

Бош штаб матбуот баённомасида машғулотлар режасига ойдинлик киритилмаган.

Шу йилнинг бошида Эстония бош вазири Таави Рийвас, 2016 йил 8-9 июль кунлари Варшавада бўлиб ўтажак НАТО саммитида, расмий Таллин Эстония ва қўшни давлатларда альянснинг ҳарбий базаларини барпо этиш таклифини илгари суришини билдирган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар