Дунёнинг энг йирик кўмир қазиб олувчиси даромади 28,3 фоизга камайди

Иқтисодиёт 02 Май 2016 1908

Кўмир ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик компанияси Хитойнинг Shenhua Energy соф даромади жорий йил биринчи чорак якунларига кўра, 734 млн. АҚШ доллари (4,74 млрд. юань)ни ташкил этиб, 28,3 фоизга пасайган. Компаниянинг 2016 йил биринчи чорак молиявий натижаларига оид ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган. 

Компаниянинг ҳисобот давридаги умумий савдоси 4,6 фоизга тушиб, 6,1 млрд. долларни ташкил этган. Компаниянинг солиққача бўлган фойдаси 15,9 фоизга пасайиб, 1,39 млрд. доллар (9,025 млрд. юань)дан иборат бўлган.

Ҳозирги кунда Хитой кўмирдан энергия манбаси сифатида энг кўп фойдаланадиган мамлакатлигича қолмоқда. Бироқ ХХР раҳбарияти, ҳавонинг ифлосланганлик даражаси юқорилигига қарамай, кўмирдан фойдаланиш кўрсаткичини камайтиришга ваъда бериб келмоқда.

Хитойда биргина кўмир ёқилишидан ҳавога чиқариладиган ис гази Германиянинг жами иссиқхона газларидан кўплиги айтилган эди. Шу сабаб, Хитой ҳукумати ис газларини камайтириш юзасидан кенг қамровли режа ишлаб чиқмоқда. 

Хусусан, кўмир қазиб олиш саноатига сармоя киритишни камайтириш ҳамда ушбу соҳада банд ишчилар сонини кескин қисқартириш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар