Эрон нефть экспорти ҳажмини бир суткада 2,3 млн баррелга етказди

Иқтисодиёт 02 Май 2016 6392

Эрон президенти Хасан Руҳоний Теҳрон яқинидаги саноат корхонасига ташрифи чоғида, мамлакат нефть экспорти бир кеча-кундузда 2,3 млн. баррелга етгани хусусида баёнот берди.

"Эрон бир кунда 2,3 млн. баррель нефть ва газ конденсати экспорт қилмоқда. Бу Эрон Ислом Республикасининг олтилик (Эрон ядро дастурига оид музокараларда иштирок этган БМТ ХКнинг 5 доимий аъзоси ва Германия) билан имзолаган атом келишуви кучга кирмасдан аввалги кўрсаткичидан 2 марта кўп демакдир", — дея президент сўзларини келтиради Tasnim агентлиги.

Таъкидлаш жоизки, санкциялар бекор қилингунича, Эрон нефть компаниялари бир кунда 1 млн. баррелдан кўп нефть экспорт қила олишмаган. 

Эрон нефть вазирлиги маълумотларига кўра, 20 мартдан эътиборан Эрон нефть экспорти кунига 2 млн. баррелга етган эди. Апрель ойидан бошлаб қора олтин қазиб олиш кўрсаткичи кунига 400 мингга ортиб, 3,5 млн. баррелгача етган. Ислом Республикаси давлат бюджетида бир кеча-кундузда 2,25 млн. баррель нефть қазиб олиниши белгилаб қўйилган.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5626 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14573 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76959 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97065 Жамият
Кобулдаги теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олди 
11:30 0 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 646 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
10:44 137 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар