Эрон ва Жанубий Корея ҳукуматлараро даражада саноат, иқтисодий, ҳуқуқий, илмий ва маданий соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олди. Келишув доирасида 20та икки томонлама меморандум имзоланган. Бу ҳақда Эрон ва Жанубий Корея президентлари – Ҳасан Руҳоний ва Пак Кин Хе Теҳронда бўлиб ўтган музокаралари натижаси бўйича маълум қилинди, деб хабар берди ТАСС агентлиги.

Икки мамлакат нефть қазиб олиш, Эрон сув захиралари соҳасидаги, шунингдек, электроэнергетика ва электроэнергия ишлаб чиқиш бўйича янги манбалар тўғрисида, ҳуқуқий, банклараро ва божхона ҳамкорликлари, илғор технологиялар алмашиниш йўналишларида келишиб олган.

Эрон портлари инфратузилмаларини кенгайтириш тўғрисида меморандум, шунингдек, фан ва олий таълим йўналишларида,  илмий ва маданий ўртоқлик алоқалари, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. 

2017 йилда томонлар икки ҳудудда ўз маданий марказларини очишни режалаштирди. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 2 май куни Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан қўшма брифинг чоғида Эрон ва Жанубий Корея ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари ҳажмини уч баробарга ошириши мумкинлиги эълон қилди. Ҳозир ушбу режа 6 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. 

200 нафардан ортиқ бизнес вакиллари ҳамроҳлигида Жанубий Корея президентининг Теҳронга ташрифи чоғида Эрон ва Жанубий Корея компаниялари ўртасида яна 20дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.