Еврокомиссия АҚШнинг эркин савдо ҳудуди масаласи бўйича босим ўтказаётганини рад этмоқда

Иқтисодиёт 02 Май 2016 1932

Савдо масалалари бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстрем АҚШ Трансатлантик эркин савдо ҳудудини (TTIP) яратиш масаласида Европа Иттифоқига қаттиқ босим ўтказаётгани ҳақидаги хабарга жавоб берди. У Еврокомиссия сайтидаги блогида Европа Иттифоқи ҳеч қачон келишув учун истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги стандартларни пасайтиришга бормаслигини айтди. Шу билан бирга еврокомиссар TTIP бўйича музокаралар мураккаб бораётгани ва ҳар бир томон ўзи учун фойдали шартларга эришишга интилаётганини тан олди.

"Европа Иттифоқи иштирок этадиган исталган савдо келишуви фақатгина сифат стандартларини оширади. Биз ҳамкорларимиз билан бизнинг дори-дармонлар сифати кучлироқ ёки қатъийроқ бўлса бўладики, паст бўлмаслиги ҳақида келишишимиз мумкин. Янги қоидаларни билдирувчи ҳар қайси савдо келишуви келажакда бизнинг фуқаролар ёки атроф-муҳитга зиён етказмаслиги керак", деб ёзди Мальмстрем.

Аввалроқ Süddeutsche Zeitung немис газетаси манбалар ва ҳужжатларга иқтибос келтирган ҳолда АҚШ дори-дармонлар, қишлоқ хўжалиги ёки бошқа маҳсулотларга сифат стандартини пасайтириш борасида Европа Иттифоқига кучли босим ўтказаётгани, чунки АҚШда ишлаб чиқарилган кўплаб маҳсулотлар ЕИдаги юқори талабларга жавоб бермаслигини маълум қилганди. Европа Иттифоқи афтидан бунга рози бўлмайди. 

"Яна қайта ва қайта такрорлашга тўғри келмоқда: ҳеч қандай савдо келишув ЕИ истеъмолчиларини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат ёки атроф-муҳит соҳасидаги хавфсизлик даражасини пасайтира олмайди. Савдо келишуви бизнинг ирсий модификацияланган маҳсулотлар, хавфсиз мол гўшти ишлаб чиқариш ёки экология соҳасидаги қонунчилигимизни ўзгартира олмайди", деб таъкидлаб ўтди еврокомиссар.     

Шу билан бирга Германия ҳукумати TTIP бўйича музокаралар ҳужжатларининг ташқарига чиқиб кетиши бўйича тезкорлик билан изоҳ бера олмаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар