Fitch халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг хориж ва миллий валютадаги кредит рейтингини пасайтирди. Бу ҳақда рейтинг агентлигининг матбуот релизида хабар қилинди. 

Хориж валютасида рейтинг “BBB+” даражадан "BBB” даражага туширилди, миллий валюта рейтингида эса “А-“дан "BBB” га пасайтирилди. Иккала рейтинг бўйича ҳам прогноз “барқарор”. Қозоғистон хориж валютасида таъминланмаган облигациялар бўйича қарз мажбуриятлари рейтинги ҳам “BBB”дан “BBB+”га туширилди. 

Агентлик рейтингига кўра, 2016 йилда Қозоғистон ички ялпи маҳсулоти 1 фоизга пасаяди, бу эса сўнгги беш йилда ўртача йиллик ўсишдан кескин даражада 4,6 фоизга паст.

Fitch аҳоли даромадининг пасайганини қайд этди: 2013 йилда ички ялпи маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига 14,8 доллар бўлган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич икки баробардан ортиққа – 7,1 минг долларгача тушиб кетди. Бу ўз навбатида, истеъмолчиларнинг маҳсулотга бўлган талаби ва аҳоли харажат қобилияти даражасига салбий таъсир этади.