Франциялик журналист ИШИД ичига кириб олиб, жангарилар ҳаётини ҳужжатли фильмда тасвирлади

Жаҳон 02 Май 2016 93058

Франциялик журналист бўлажак худкушлар тайёрланадиган гуруҳга ўғринча кириб олди. Уч ой давомида у ИШИД номидан Францияда амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатларини режалаштириш жараёнини яширин равишда видеокамера орқали тасвирга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

Довюрак журналист Саид Рамзий тахаллуси билан “Оллоҳ аскарлари” номли ҳужжатли фильм учун журналистик суриштирув олиб борган. У фильмда ёш жиҳодчиларнинг аслида кимлигини кўрсатмоқчи бўлган. Фильм намойиши 2 майга мўлжалланган. 

“Менинг мақсадим – улар нималарни ҳис қилаётганларини тушуниш эди”, - дейди у Франс Пресс агентлигига берган интервьюсида. 

“Менда энг катта таассурот қолдирган жиҳат шу бўлдики, уларнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай Ислом дини белгилари кўринмасди. Уларда яхшилик қилишга интилиш, дунёни яхши томонга ўзгартириш истаги йўқ эди. Шунчаки йўлдан адашган, ғамгин, умидсиз, ўзлигини йўқотган, ўзини ўлдиришга мойил, осон бошқариладиган саросимадаги ёш йигитлар”, - бўлишди Рамзий. 

Рамзийнинг айтишича, радикаллар билан ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотга киришиш осон бўлган. Шундан кейин у ҳар доим уларнинг лагерида юрган. Бир куни номаълум аёл унга тунги клубларнинг бирига ҳужум амалга ошириш тўғрисида кўрсатмалар ёзилган мактуб беради. 

Режа амалга оширилгунча эса, гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинади ва уларнинг ёмон режаси бартараф этилади.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 26743 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 65734 Спорт
Коллеж битирувчиси иш изловчи эмас, иш берувчи бўлади
23:33 495 Жамият
Aston Martin гиперкарида от кучлари сони килограмм кўрсаткичларидан ҳам кўпроқ бўлади
 Зинедин Зидан — 45 ёшда (фото)
22:54 1926 Спорт
Ўзбекистонда 2016 йилда қанча наркожиноятлар фош этилгани маълум  
22:36 1128 Жамият
Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади
Бепарво она «Ўрикзор» бозорида болаларини автомашинаси ичида қаровсиз қолдирди
22:31 11103 Жамият
Кўпроқ янгиликлар