Қозоғистон президенти Украинадан ўрнак олмасликни маслаҳат берди

Жаҳон 02 Май 2016 32055

Назарбоевнинг фикрича, Украинанинг бошига келаётган муаммоларнинг асл сабаби бирликнинг йўқлигида. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, 1 май Қозоғистон халқлари бирлиги куни муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарида маъруза қилар экан, бирлик бўлмаган мамлакат билан нималар содир бўлиши борасида Украинани мисол келтирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Назарбоев халқини миллий бирликка ундар экан, Украина воқеаларини хотирлаб ўтган. 2013-2014 йилларда амалга оширилган Евромайдон деб номланган жамоатчилик митинглари, мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Виктор Януковични ҳокимиятдан четлатилишига олиб келган эди.

"Украина – катталиги жиҳатидан собиқ иттифоқнинг иккинчи йирик мамлакати бўлишига қарамай, бугунги кунда Қозоғистон иқтисодининг ярмига тенг иқтисодиётга эга. Чунки, бирлик йўқ, мақсад йўқ, биронта масала ёки муаммо ҳал этилмаяпти, одамлар эса бошқа "муаммолар" билан банд: уруш, можаро ва қотилликлар", – деб баёнот берган Қозоғистон давлат раҳбари.

Назарбоев мамлакатда икки ҳафтадан бери норозилик кайфиятлари кузатилаётган бир вақтда фуқароларни бирликка чақирган. Мамлакат фуқаролари хорижий фуқароларга ҳам қишлоқ хўжалиги ерларини хусусий мулк сифатида сотиб олиш ҳуқуқини берувчи ер ислоҳотларига норозиликларини билдиришмоқда.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Навоийда, яна бир миллат европалик бўлди, Парижда намойиш – Хитой ўйинда ва бошқа хабарлар
21:48 / 28.03.2017 2971 Жаҳон
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 / 28.03.2017 4194 Жамият
Ўртоқлик учрашувлари. Нидерландия яна ютқазди. Португалия сенсацияга сабабчи бўлди
02:10 48 Спорт
Россия қўшимча дақиқада киритилган гол эвазига Бельгия билан дуранг қайд этди
02:04 50 Спорт
"GM Uzbekistan" апрелдан АУК билан жиҳозланган автомобиллар улушини оширади
3D-принтер ёрдамида 103 ёшли пойга автомобили тикланди
"GM Uzbekistan" сотилган автомобилларга хизмат кўрсатиш борасидаги саволларга жавоб бермоқда
Ўзбек ҳайдовчилари учун Афғонистон чегарасидан ўтиш қийинлаштирилди
01:16 812 Жамият
Польша Европа Иттифоқи тезкор кучлари таркибидан чиқади
01:03 327 Жаҳон
Индонезияда бедарак йўқолган йигит бўғма илон ичидан топилди
00:49 1504 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар