Япониянинг Mitsubishi Motors автокоцерни ёқилғи сарфидаги можаро сабаб ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилган кам литрли автомобиллар сабаб Мидзусима заводи ходимларининг маошларини камайтиришга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда Япония маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берган.

Завод коцерннинг кам литрли автомобиллар ишлаб чиқарувчи асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Конвейерни компания ўзининг тўрт модели ҳақида узоқ муддат ёлғон маълумот бериб келгани учун ишлаб чиқариш тўхтатилди. Бу моделларга Mitsubishi eK-Wagon, Mitsubishi ek-Space, Nissan Motor билан ҳамкорликда ишланган DAYZ ва DAYZ ROOX автомобиллари киради. Маълумотларга кўра, гап 625 минг автомобиль ҳақда боряпти.

2 май куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Mitsubishi компаниясининг апрель ойида сотилган кам литрли автомобиллари сотуви 44,9 фоизга тушиб кетган. 2015 йилда Мидзусима заводи 309 минг автомобиль сотувга чиқарган эди.