Москва шаҳрида истиқомат қилган шахс селфи олиш пайтида 20-қаватдан пастга қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 2 май куни маҳаллий полицияга асосланиб, "Интерфакс" хабар тарқатган.

Воқеа шаҳар шимоли-ғарбида содир бўлган. Марҳум ойнанинг ташқи қисмига чиққан ва селфи олмоқчи бўлган. У йиқилиб, ўша заҳоти жон берган.

Ушбу ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.