АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида террорчи Усама бин Лодинни қўлга олиш ва уни йўқ қилиш бўйича ўтказилган операциялар ҳақида батафсил ёритиб берувчи қатор хабарларни жойлади

«Усама бин Лодинни Абботтободда йўқ қилиш операциясига беш йил тўлгани муносабати билан биз унинг амалга оширилишига доир бир қатор хабарларни жойлаштирамиз. Агар мазкур операция айни дамда содир этилганида қандай кўринишда бўлар эди, биз шуни билмоқчимиз», деб ёзилади биринчи хабарда.

Баёнотлар 8 соат давомида тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилди. Сўнгги хабарда террорчининг идентификациясига доир маълумотларни АҚШ президенти Барак Обамага бериш ҳақида сўз боради.