Мўғилистон пойтахти Улан-Баторда беғараз мақсадда пуллар тарқатилиши катта оломон тўпланишига ва ҳаттоки муштлашувга олиб келди, деб хабар бермоқда FashSiberia агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 1 майда юз берган: Улан-Баторда Mercedes автомобилидаги номаълум кишилар шаҳар маркази бўйлаб ҳаракатланиб, барча истовчиларга 10-20 минг тугрик (миллий валюта) қийматидаги  пулларни тарқатишган. Бу пуллар тахминан 5 ва 10 долларни ташкил қилади.

Одамлар машина ортидан югургилаб, оломон вужудга келтирганлар, бир неча киши эса пулларни олиш илинжида муштлашиб кетган. Таъкидланишича, пуллар ҳақиқий бўлган.

Бундай "саҳийликни" ким амалга оширгани номаълумлигича  қолмоқда.