НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, альянс ИШИДга қарши курашиш мақсадида Ливияда жанговар ҳаракатлар ўтказиш ниятида эмас. У Европа етакчи даврий нашрлари уюшмасига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган. Столтенберг билан суҳбат матнини уюшма аъзоси Германиянинг Die Welt газетаси чоп этган.

"Мен Ливияда ҳарбий ҳаракатлар ўтказилишини инкор этаман. Биз бу билан шуғулланмаяпиз. Аммо мамлакат ҳукумати илтимос қиладиган бўлса, хавфсизлик тузилмаларини ривожлантиришда кўмак бера оламиз", — деган НАТО бош котиби.

ИШИДга қарши кураш масаласига тўхталган Столтенберг, альянс ҳарбийлари ушбу гуруҳ фаолият юритаётган мамлакатларнинг маҳаллий кучларини ўқитишга тайёрлигини  таъкидлаган. 

"Маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш — бизнинг ИШИДга қарши самарали усулларимиздан биридир. Биз ҳозир Иорданияда ироқлик офицерлар билан машғулотлар ўтмоқдамиз. Бу муҳим қадамдир", — деб айтган Столтенберг.