Путин украиналик қочқинларга яшаш учун рухсат беришни соддалаштириш ҳақидаги қонунни имзолади

Жаҳон 02 Май 2016 19772

Россия президенти Владимир Путин Украинани мажбурий тарзда тарк этган хорижликларга Россияда яшаш учун рухсат беришнинг соддалаштирилган тартиби ҳақидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида чоп этилди.

Қонун Россияга фавқулодда оммавий равишда келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар, Россия ҳудудида қочқинлар деб тан олинган ёки вақтинчалик бошпана олган ва ҳамюртларни кўнгилли тарзда кўчириб ўтказиш дастурига кўмак кўрсатиш давлат дастури иштирокчилари бўлган хорижда яшаганлар ҳамда уларнинг оилаларига  соддалаштирилган тартибда Россияда яшаш учун рухсат олиш имкониятини кўзда тутади.  

Қонун расман чоп этилган кундан 90 кун ўтиб кучга киради.

Кўпроқ янгиликлар