Путин Узоқ Шарқда одамларга ерни бепул тақдим қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Жаҳон 02 Май 2016 4118

Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқароларига Узоқ Шарқ минтақасидаги ер майдонларидан бепул фойдаланишни тақдим қилувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 2 майда ҳуқуқий ахборот интернет порталида чоп этилди. 

Энди ҳар бир россиялик давлат ёки муниципал мулкчиликда бўлган, Саха Республикаси (Ёқутистон), Камчатка, Приморе ва Хабаровск ўлкаларида, Амур, Магадан ва Сахалин вилоятларида, Яҳудий автоном вилояти ёки Чукотка автоном округида жойлашган, бир гектардан катта бўлмаган ўлчамдаги ер майдонидан 5 йил муддатга бепул фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

5 йил тугагандан кейин майдонни ижарага олиш ёки сотиб олиш мумкин бўлади. Фойдаланишга олинган ерни сотиб олиш-сотишга йўл қўйилмайди. Уни, шунингдек,  ижарага ёки хорижликларга ёки улар иштирокида яратилган компаниялар ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларга бериб бўлмайди. 

Ушбу қонун расман чоп этилгандан бошлаб кучга киради.

Ушбу қонун лойиҳаси Путин топшириғи билан ишлаб чиқилган. Сўровномаларга кўра, Узоқ шарқликларнинг 63 фоизи ернинг бепул берилиши минтақада турмуш даражасини оширади, деб ҳисобламоқдалар.

Март бошида Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги аукционларда сотилмай қолиб кетган ёғочни аҳолига бепул тарқатишни таклиф қилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар