Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева  1 май куни таваллуд топган эгизакларининг суратларини инстаграмдаги саҳифасида жойлаштириб, остига рус тилида: 
—  Менинг олтинларим, жондан севимли болаларим! Туғилган кунингиз билан табриклайман. Сизларни Аллоҳ сақласин. Узоқ  умр ва бахтли ҳаёт тилайман,— дея дил изҳорларини битди. 


Шунингдек, туғилган кун байрамини фарзандларининг митти тенгдошлари даврасида нишонлаган хонанда қувончли дақиқаларга бой бўлган бир неча суратларни инстаграм орқали бўлишди. 

Қолаверса, Райҳоннинг собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ҳам бу қувончли дақиқаларни унутгани йўқ. У ҳам фарзандларининг эски суратларини инстаграмдаги саҳифасига жойлаштириб, эгизакларни ғойибдан табриклади ва ўзбек тилида: 

- Туғилган кун муборак бўлсин ўғилларим, менинг полвонларим. Албатта, ҳозир бу табрикларимизни тушунишингизга вақтли. Лекин иншаоллоҳ, катта бўлиб, ўзингиз ўқийсиз... илоҳим, тан жонларинг соғ бўлсин ҳамиша. Катта йигит бўлиб, ота-онам дейдиган, иймонли, эътиқодли, қалби покиза, ибратли, ҳалол инсон бўлинглар. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни, — дея изоҳ қолдирди.