Заргарнинг фикрича, "вафодорлик узуги" деб номланувчи бу узуклар ўзининг жуфти қаерда эканлигини билишни истовчи рашкчи турмуш ўртоқлар орасида оммабоп бўлади. Бироқ узукка кичик чипнинг ўрнатилишининг асосий сабаби унинг йўқолиши ёки ўғриланишидан ҳимоялаш ҳисобланади.  

Беннет трекинг тизимига эга узукни икки вариантда: "малика" услубида ишланган шаффоф олмос ва "маркиз" услубида ишланган бинафшаранг олмос билан яратди. Узуклар қанча туриши ҳозирча маълум қилинмаган.

Заргарнинг келгуси режаларида ота-оналар ўз фарзандлари қаердалигини билишлари учун мўлжалланган, GPSга эга болалар тақинчоқларини яратиш бор.