Жоан Роулинг ўз твиттер саҳифасида Ҳарри Поттер тўғрисидаги сўнгги китобда профессор Римус Люпинни “ўлдиргани” учун кечирим сўради. 

Бу йили муаллиф анъана бўйича Ҳогвартс учун жанг кунида мухлисларнинг севимли қаҳрамонининг “вафоти” учун узр сўради. Жангда Римус билан бирга унинг хотини Нимфадора Люпин (Тонкс) ҳам нобуд бўлади. 

Роулингнинг сўзларига кўра, бундай қарорга келиш унинг ўзи учун ҳам оғир бўлган. Муҳаррир ёзувчининг йиғлаганини у айнан профессорнинг ўлимини тасвирлаётган пайтдагина кўрган.