Симеоне дисквалификация қоидаларини бузгани учун 20та ўйиндан дисквалификация қилиниши мумкин

Спорт 02 Май 2016 4353

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 3та ўйинидан дисквалификация қилинган «Атлетико» Диего Симеоне дисквалификацияси борлигига қарамай жамоани гарнитур орқали бошқарганликда айбланиб, ярим йилга четлатилиши мумкин.

У «Малага»га қарши 35-тур ўйинида майдонга иккинчи тўпни қасддан ташлаб юборгани учун мавсумнинг қолган ўйинларидан четлатилганди.

Эндиликда Симеоне Ла-лиганинг 36-турида «Райо Вальекано»га қарши кечган учрашувда захира ўриндиғида қолдирилган жамоа сардори Габи Фернандес орқали қулоқчинли микрофон орқали жамоа ўйини борасида кўрсатмалар бериб тургани гумон остига олинган.

Ўйин давомида трибунада дарвозабонлар мураббийи Пабло Версельоне билан ёнма-ён ўтирган Симеоне у орқали Габига ўз гапларини етказган.

As нашри тарқатган фотосуратда Версельоне ва Габида қулоқчинлар борлиги кўрсатилган.

Агар Испания Футбол Федерацияси мавжуд вазиятни ўрганиб чиқиб, Диего Симеонени айбдор деб топса, у 4 тадан 20 тагача ўйинга четлатилиши мумкин. Бу деярли ярим йил давомида Симеоне ўйинларни томошабинлар қаторида кузатиши керак, дегани.

Мадрид клуби бошқаруви директори Клемент Валверде вазиятга биттагина гап билан изоҳ берди: — «Мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса — Симеоне қулоқчинлардан фойдаланмаган».

Маълумот учун, «Атлетико» Испания Ла Лигасида «Барселона» билан бир хилда очко жамғариб, чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. 36-тур доирасида клуб «Райо Вальекано» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34605 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73036 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10746 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137534 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 553 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2067 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1206 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1527 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар