Туркиялик машҳур қўшиқчи Таркан бир неча йил аввал Германияда берган концертида танишган Пинар Дилек билан турмуш қурди. 

Пинар Дилек хонанданинг энг ашаддий мухлисаларидан бири ҳисобланади.  Уларнинг никоҳ оқшоми Истанбулда жойлашган Тарабая боғининг ҳашаматли вилласида бўлиб ўтди. 


Тўйда келин-куёвнинг энг яқин қариндошлари ва яқин дўстлари иштирок этишди. Тўйнинг асосий катта қисми яқин кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилган.