Трапаттони: «Баъзи жамоалар 1,5 соат тўп юмалатиб юришади. Бундан «Атлетико»нинг услуби минг марта яхши»

Спорт 02 Май 2016 3079

«Бавария» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жованни Трапаттони «Атлетико» ва Диего Симеоне номига мақтовли сўзлар айтиб ўтди.

«Менга Симеоне ёқади. Ўйлайманки, унинг характери меникидек десам Диего хафа бўлмайди. Менинг жамоаларимда ҳам уники каби фалсафа бўлади.

Аниқ номларни айтмоқчи эмасман, аммо ҳозир баъзи жамоалар 90 дақиқа давомида тўпни олиб юришади ва дарвозага биронта зарба беришмайди. Ундай жамоаларнинг ўйини уйқумни келтиради.

Симеоненинг услуби ундай жамоаларникидан минг марта яхши. Агар жамоа интенсив ўйин кўрсатса, мухлислар учун ҳақиқий спектакль бўлади. «Атлетико»ни ёмон ўйнайди деганлар – ёлғончилардир», – дейди италиялик мураббий.

Кўпроқ янгиликлар