Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Berkshire Hathaway сармоя гуруҳи асосчиси Уоррен Баффет CNBC телеканалига берган интервьюсида жаҳон бозорида нефть нархининг паст даражада эканлиги АҚШ учун ҳеч қандай зарар келтирмаслигини тан олди. Унингча, бу ҳолат Америка учун фақат фойда келтиради. 

“Биз нефть импортёрларимиз, шунинг учун нефтнинг паст нархлари биз учун фойдали. Шунга қарамасдан, бу (нефтнинг арзонлиги) жуда кўп одамлар, улкан саноат ва кўплаб мамлакатларга таъсир ўтказади. Лекин нимадир импорт қиладиганларга, импорт қилинадиган маҳсулотнинг арзонлиги ҳамиша фойдали”, - маълум қилди америкалик сармоядор. 

Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи йил бошидан буён 20 фоиздан ортиқ ўсди. Бироқ кўп мамлакатларда ҳамон ушбу соҳа танг аҳволда қолмоқда. 

Лондон ва Нью-Йорк электрон савдоси натижалари шуни кўрсатадики, жаҳон нефть нархи яна пастлайди.