Қозоғистонда инфляция даражаси биринчи чоракда 3,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда республика молия вазирлиги статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, РИА Новости хабар берди. 

Қўмита баёнотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи катта суръатда (3,9 фоиз) ўсган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва пуллик хизмат нархлари 3,5 фоизга ошган. 

Фармацевтик маҳсулотлар (11,6 фоиз), маиший ускуналар (6,1 фоиз), ювиш ва тозалаш воситалари (4,8 фоиз) нархлари ҳам январь-апрель ойлари давомида сезиларли ўсишни қайд этган.  

Уй-жой коммунал хўжалик хизмат нархлари ҳам ўртача кўрсаткичдан баландлади. 

Шунингдек, ҳаво ва темир йўл транспорти хизмат нархлари ҳам қимматлади (8,4 ва 6,2 фоиз).