Халқаро астма куни бронхиал астма бўйича Глобал ташаббус (Global Initiative for Asthma, GINA) доирасида ҳар йили май ойининг биринчи сешанбасида ўтказилади. 

2016 йилда астма куни бугун - 3 май куни “Сиз астмани назорат қила оласиз” (You Can Control Your Asthma) шиори остида бўлиб ўтмоқда. 

Халқаро астма куни бронхиал астма муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, одамларни хасталик, унинг ташхиси ва даволаш тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган. 

1998 йили Барселонада астма муаммолари бўйича Биринчи учрашув доирасида биринчи Халқаро астма куни ўтказилди. Ушбу кунни ўтказиш ташаббуси 35та мамлакат томонидан қўллаб-қувватланган. 

Бронхиал астма соғлиқни муҳофазалаш тизимининг глобал муаммоси ҳисобланади. Бу нафас йўлларининг сурункали касаллиги. Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, бу хасталикдан бутун дунё бўйлаб 235 миллион одам азият чекади. 

Ўзбекистонда аҳолининг 5 фоизга яқин қисмида бронхиал астма бор.

Астма – болалар ўртасида энг кўп тарқалган сурункали хасталик ҳисобланади.