Австралиялик актриса Кейт Бланшетт БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича кўнгилли элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хихмати хабар қилди. 

“Мен ушбу ролни олганимдан фахрланаман. Қочқинлар билан бирдамликни кўрсатиш учун бундан муҳимроқ имкон бўлмаган. Биз инқироз кучайган даврда яшамоқдаман ва жавобгарлик барчанинг елкасига тушади. Биз худди йўл иккига айрилган жойда тургандекмиз: ҳамдардлик йўлидан ҳам юра олмиз ёки муросасизлик йўлидан кетишимиз ҳам мумкин”, - мурожаат нутқини сўзлади актриса. 

Бланшетт она сифатида унинг фарзандлари ҳамдардлик йўлини танлашларини исташини билдирди. Ушбу мақомга лойиқ кўрилгунга қадар актриса ташкилот билан бир йил давомида ҳамкорлик қилган.