Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси маълумотларига кўра, Ҳалаб шаҳри атрофидаги ҳукумат қўшинлари назорати остидаги бир неча туманларда отишмалар туфайли 19 киши ҳалок бўлган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, қурбон бўлганларнинг 3 нафари ёш болалар эди.

Шунингдек, бугунги ҳужумлар туфайли тинч аҳоли вакилларидан 80 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Жабрланувчилар ва қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилган.

Бу ҳужум "Жибҳод ан-Нусра" жангарилари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинган.