Андижон машинасозлик институти талабалари ўзлари йиққан янги электрокарни синовдан ўтказишди. 

Электромобиль суратлари Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳида пайдо бўлган. Расмларга қолдирилган изоҳларда айтилишича, машина Андижон машинасозлик институти талабалари томонидан ишлаб чиқилган ва ёш ихтирочилар ярмаркасида намойиш этилган. 

Электр қуввати ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунаси «Қалдирғоч» деб номланган.

Ҳозирча унинг техник хусусиятлари маълум эмас.