Бразилияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди

Спорт 03 Май 2016 3120

3 майда Бразилия президенти Дилма Руссеффнинг Бразилиадаги ишчи қароргоҳи – Планалту саройида  Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Машъала Бразилияга Халқаро Олимпия қўмитаси бош қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Лозанна шаҳридан самолётда олиб келинди. Русефф тантанали маросимда машъалани волейбол бўйича Бразилия аёллар терма жамоаси сафида икки марта Олимпия чемпиони бўлган таниқли Фабиане Клаудинога топширди.

Олимпия машъаласини Бразилия бўйлаб олдиндан танлаб олинган 12 минг киши олиб ўтади. 

Мусобақаларнинг бошланишига қолган 95 кун ичида олов 20 минг кмлик масофани босиб ўтади ва 329 та аҳоли пунктида бўлади. У Олимпиада бошланадиган 5 май куни Рио-де-Жанейродаги машҳур "Маракана" стадионига етказилади.

Олимпия олови 21 апрелда Грециянинг Пелопоннес яриморолидаги Олимпия вайроналарида ёқилди.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33056 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23192 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13601 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 844 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1614 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар