“Энг гўзал ҳикоятлар” танлови ғолиблари мукофотланди

Жамият 03 Май 2016 2607

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Энг гўзал ҳикоятлар” танлови якунланди. Танловга 329 та ибратли ҳикоятлар таржималари тақдим этилган. Уларнинг 38 таси араб тилидан, 28 таси инглиз тилидан, 232 таси турк тилидан, 30 таси рус ва  биттаси қозоқ тилидан қилинган таржималардир. 
Шундай қилиб, “Энг гўзал ҳикоятлар” танловининг ғолиблари билан танишинг. 

1-ўрин. Марям Осиё (Барака сабаби, Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал, Ҳазрати Абу Бакр(р.а)дан ҳикматли сўзлар таржималари машҳур бўлган). Иштирокчига  диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 5 жилдли “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби тақдим этилган. 

2-ўрин. Абдуллоҳ Раҳимбоев (Мавлоно Жалолиддин Румийдан 55 ҳикмат, Эшагини таниган-у, дўстини танимаган нобакор, Қуённинг тадбири ("Маснавий"дан) таржималари машҳур бўлган). Иштирокчига диплом, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан 19, 21, 23-жузлар ва муфтий Усмонхон Алимовнинг “Тафсири ирфон” китоби 30-жузи тақдим этилган. 

2-ўрин. Умму Ясмин ва Мустафо (Одамга айланган “сигир”, Сўнгги азон таржималари энг машҳур бўлган). Иштирокчига диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 4 жилдли “Одоблар хазинаси” китоби тақдим этилади.

3-ўрин. Шерзод Тоғаев (“Ўзингга қаттиқ, қолганларга юмшоқ бўл”, Шайх Саъдий ҳикматларидан,Ислом буюкларидан ибратли ҳикматлар таржималари машҳур бўлган). Иштирокчига диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан  21, 22, 23-жузлар тақдим этилган. 

3-ўрин. Нозимжон Ҳошимжон (Ёлғон тавбанинг жазоси, Ҳеч қачон беркилмайдиган эшиктаржималари машҳур бўлган). Иштирокчига диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва ҳаёт” тўпламидан  21, 22, 23-жузлар тақдим этилган.

IELTE ўқув маркази таъсис этган мукофот Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуфга насиб қилган. Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуфга Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китоби ва ўқув марказда 3 ой бепул таълим олиш ҳуқуқи тақдим этилган. 

Танлов учун энг кўп ҳикоятларни Абдуллоҳ Раҳимбоев юборган (107 та).

Ғолибларни аниқлашда ҳикоятнинг мазмуни, долзарблиги, унинг сайт ва ижтимоий саҳифаларда оммабоп бўлганлиги, матннинг бадиий хусусиятлари, имловий хатолар, манбанинг ишончлилиги эътиборга олинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 38943 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 149857 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43015 Lifestyle
Британияда Барселонадаги теракт туфайли машинани ижарага бериш қоидалари кучайтирилади
16:36 28 Жаҳон
Модель қизни калтаклашда айбланган Мугабенинг рафиқаси Зимбабвега қайтди
Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди
16:12 471 Жамият
Асад: Ғарб Сурияда инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади
16:00 1327 Жаҳон
Президент монетар сиёсат ҳақида: Оғир бўлади, бу осон ишлар эмас
Тошкентда бир кунда 10 та ЙТҲ юз берди, 12 инсон жароҳатланди
Шайхонтоҳур туманида фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди
15:39 743 Жамият
Кўпроқ янгиликлар