ФИФА, Италия бош вазири ва Европанинг гранд жамоалари «Лестер»ни чемпионлик билан табриклади

Спорт 03 Май 2016 2905

ФИФА, Италия бош вазири ва Европанинг бир қатор гранд жамоалари «Лестер»ни чемпионлик билан табриклади

3 майга ўтар кечаси «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги 36-тур учрашуви учун ҳакам ҳуштаги янграгач, «Лестер» автоматик равишда мавсум чемпионига айланди. «Лестер» Англия чемпионлигини қўлга киритган 24-жамоага айланди. Бу ҳақда дастлаб Англия премьер-лигасининг твиттери маълум қилди.

Премьер-лига: Энди уларни ҳеч ким қувиб етолмайди.

Шу вақтда халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайти ҳам жамоани табриклади.

ФИФА расмий сайти Англия Премьер-лигаси бошланишидан аввал букмекерларнинг котировкасини ёдга солди. «Мавсум бошида англиялик букмекерлар «Лестер»нинг чемпионлигини 5 000га 1 коэффициентга баҳолаган. Худди шундай эҳтимол билан биз Элвис Преслини тирик ҳолда топишимиз ёки Лох-несс махлуқи бор эканини исботлашимиз мумкин эди», – дейилади хабарда.

Дунёдаги турли жамоалар бирин-кетин «Лестер»ни табриклай бошлашди. «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Челси», «Рома», «Боруссия Д», «Ростов» ва бошқалар шу жумладан.

Италия бош вазири Маттео Ренци «Лестер»нинг чемпионлиги Англия футболи тарихидаги энг ёрқин саҳифаларидан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, Ренци «Лестер»нинг муваффақиятини яратган жамоа бош мураббийи ва ҳамюрти Клаудио Раньерига ўз табрикларини йўллади.

«Челси» мухлиси ҳисобланадиган таниқли телебошловчи Жереми Кларкссон, «МЮ»нинг собиқ футболчилари Дэвид Бекҳэм, Рио Фердинанд, Робин ван Перси ва Петер Шмейхель, «Лестер» афсонаси Гари Линекер ҳамда бошқа таниқли шахслар ўз твиттерларида «тулкилар»ни мавсум чемпионлиги билан биринчилардан бўлиб муборакбод этишди.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда «Лестер» Найжел Пирсон қўли остида Англия чемпионатини 14-ўринда якунлаган эди. Клубнинг аввалги энг юқори натижаси 1928/29 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, жамоа Англиянинг юқори лигасида (1892 йилдан 1992 йилгача юқори лига номи биринчи дивизион деб аталган) иккинчи ўринни эгаллаган эди.

«Лестер» бош мураббийи, италиялик Клаудио Раньери учун ҳам мазкур чемпионлик фаолиятидаги биринчиси бўлди. Бундан аввал 64 ёшли мутахассис Испаниянинг «Валенсия» ва «Атлетико», Италиянинг «Парма», «Ювентус», «Рома», «Интер», «Фиорентина», «Наполи» ва «Кальяри», Франциянинг «Монако» ҳамда Англиянинг «Челси» клубларида фаолият олиб борган, барча лигаларда турли кубокларга эга бўлган, аммо бирортасида ҳам мамлакат чемпиони бўла олмаганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар