«Лестер» клубининг 2015/16 йилги мавсумдаги ғалабасини ФИФА президенти Жанни Инфантино эртакка қиёслади.

«Лестер» яратган тарих – бу эртак. Фақат футболдагина бундай чиройли тарих яратилиши мумкин. Бу жиҳат молиявий Fair play талабларининг қанчалик тўғрилиги ёки аксинчалигини исботлайдими йўқми билмайман. «Лестер» инглиз футболида етакчи дея таъриф бериладиган жамоаларга нисбатан бюджети анча кам жамоа ҳисобланади», - дея гапириб ўтган Инфантино.

АПЛ тугашига икки тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал қилган «Лестер» Англияда бу ишни уддалаган 24 инглиз жамоасига айланди.

Ўтган мавсумда Найжел Пирсон бошқарувидаги жамоа лигада жон сақлаб қолиш учун курашганди. Ундан олдинги мавсумни эса «Лестер» чемпионшипда ўтказганди. Жамоанинг лигадаги энг яхши натижаси 1928-29 йилги мавсумда иккинчи ўринни олиш бўлганди.