Франция фуа-гра ишлаб чиқаришни уч ой муҳлатга тақиқлади. Бунга қуш гриппи тарқалишидан хавфсираш сабаб бўлди, деб хабар беради Le Figaro. 

Маълум бўлишича, тақиқ Франциянинг жануби-ғарбидаги 18та департаментга тааллуқли бўлади. Чунки айнан шу ҳудуд бўйича 60 фоиз ҳолатда ўлимга олиб келувчи хафвли хасталикнинг тарқалиш хатари юқори ҳисобланади. 

Корхоналарда август ойи ўрталарига қадар ўрдак ёки ғозлар боқиш мумкин эмас. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, уларга етган зиён 130 миллион евродан иборат. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу зарарни қоплашига қарамасдан, минтақа иқтисодиёти жиддий зиён кўради. 

Cifog ишлаб чиқарувчилари федерацияси вакили Мари Пьер Пенинг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришни музлатиш бизнес қийинчиликларини туғдиради ҳамда 4 мингга яқин ишчининг маоши билан боғлиқ қўшимча харажатларни келтириб чиқаради. 

Фуа-гра – яхшилаб боқилган ғоз ёки ўрдакнинг махсус тарзда тайёрланган жигари.