Парижда истиқомат қилувчи 44 ёшли Фредерик Дезнард собиқ иш берувчиси устидан судга арз қилди. У собиқ бошлиғидан зерикарли иш учун 360 минг евро миқдорида маънавий зарар ундирмоқчи, деб хабар беради Telegraph. 

“Мен тушкунлик ҳолатига тушиб қолдим. Ҳеч нима қилмасам ҳам менга маош тўлаганлари учун ўзимдан уялардим”, - маълум қилди француз. 

Нашрнинг ёзишича, даъвогар обрўли Interparfum атторлик компаниясида фаолият юритган. 

Дезнард Interparfum раҳбарияти уни бошқарувчилик вазифасидан озод қилгани ва тўрт йил давомида оддий ва зерикарли ишлар топширишганини маълум қилди. Айнан шу бир хил ва зерикарли вазифалар туфайли энди у соғлиғи билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. 

“Эпилепсия, ошқозон яраси, уйқусизлик ва чуқур депрессия”, - санаб ўтди у. Ўз меҳнат фаолиятини у “жаҳаннамга маккорона қулаш” деб атади. 

Зерикарли иш тўғрисидаги ишни меҳнат мунозаралари бўйича судда кўрилади.