Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби расмий ташриф билан Қирғизистонга келди

Жаҳон 03 Май 2016 1649

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Иёд бин Амин Маданий 2016 йил 30 апрелдан 3 майгача расмий ташриф билан Қирғиз республикасида бўлиб турибди. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев 2 май куни Бош котиб билан музокаралар ўтказган. 

Икки томонлама мулоқот чоғида, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўзаро муносабатларга оид масалалар, шунингдек минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий таҳдидларга қарши курашда асосий йўналишлар хусусида фикр алмашилган. 

Иёд бин Амин Маданий ушбу ташрифи доирасида Қирғизистон парламенти спикери Ч.Турсунбеков, бош вазири С.Жээнбеков ва ташқи ишлар вазири Э.Абдилдаев билан ҳам музокаралар ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар