Миссури штати суди Johnson & Johnson компаниясига Глория Ристесандга 55 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаб бериш мажбуриятини юклади. 

Концернга мурожаат қилган аёл ўз арзида компания маҳсулоти бўлган интим гигиена воситаларидан узоқ йиллар давомида фойдаланиш унда тухумдонлар ракини келтириб чиқарган, оқибатда унинг унинг бачадони олиб ташланган. 

The Guardian хабарига кўра, Johnson & Johnson компаниясига қарши 1200та мурожаат ичида иккинчи қондирилган арз ҳисобланади.

Даъвогарларнинг фикрига кўра, дунёнинг энг йирик косметик ва тиббий воситалар ишлаб чиқарувчиси истеъмолчиларни упа таркибли гигиеник воситал саратон хасталигини чақириш хавфи тўғрисида огоҳлантирмаган. 

Компанияда эса Миссури суди қарори 30 йиллик тажрибаларга зидлиги ва ушбу қарор устидан шикоят қилишларини билдиришди.