Кенияда қутқарувчилар ҳақиқий мўъжизага дуч келишди. Улар вайрон бўлган кўп қаватли уйлар орасида уч ярим кун қолиб кетган етти ойлик тирик чақалоқни топиб олишди. Бу ҳақда Кения биринчи президенти номидаги Миллий шифохонанинг матбуот вакили Жомо Кениата хабар қилди. 

Бола Кения пойтахти Найробидаги етти қаватли бино вайрогарчиликлари орасидан қутқариб олинди. Чақалоққа жароҳат етмаган, уни шифохонага етказилди, ҳозир уни сувсизлик оқибатларидан даволашмоқда. 

Расмий маълумотларга кўра, Найробидаги ҳалокатга учраган бино қолдиқлари орасидан 23 нафар одам жасади топилган. 93 киши бедарак йўқолган. Дастлабки хабарлар бўйича, кўп қаватли бинонинг бузилишига қурилишдаги техник носозликлар сабаб бўлган.