Еврокомиссия Европа Иттифоқига келган қочқинларни квоталар бўйича жойлаштиришдан бош тортган мамлакатларга нисбатан жарима жазосини киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нашр хабарига кўра, ҳар бир бошпана излаган одам учун жарима миқдори 250 минг евро бўлиши мумкин.

Агар Еврокомиссия ушбу лойиҳани тасдиқласа, Польша квота бўйича 4,5 минг қочқинни ўз ҳудудига киритмаслик учун 1 миллиарддан ортиқ жарима тўлашига тўғри келади.