3 майга ўтар кечаси Англиянинг Шеффилд шаҳрида снукер бўйича жаҳон чемпионати финали ўтказилди. Унда лестерлик Марк Селби хитойлик Дин Жунхуни 18:14 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу орқали у иккинчи марта чемпион бўлди, унинг биринчи чемпионлиги 2014 йилда қайд этилганди.

Қайд этиш керакки, 32 ёшлик лестерлик снукерчи ўз ғалабасини ўзи мухлислик қиладиган "Лестер" жамоаси Англия чемпионлигини расмийлаштирганидан 2 дақиқа ўтиб расмийлаштирди. У залда жамоасининг байроғи билан суратга тушди ва ҳам ўзининг, ҳам жамоасининг чемпионлигини бир вақтда нишонлади.

Жаҳон чемпионати

Шеффилд

Финал

1-2 май

Дин Жунху (Хитой) – Марк Селби (Англия) – 14:18

Биринчи сессия: 8-125 (91), 68-70 (Жунху 52), 43-101 (76), 0-124 (120), 0-100 (70), 38-77, 68-47, 101-14.

Иккинчи сессия: 22-73, 92-30 (76), 103-1 (103), 93-49 (89), 1-71, 86-0 (86), 82-52 (55), 25-86, 27-67.

Учинчи сессия: 121-7 (89), 61-56, 11-126 (126), 103-0 (103), 43-75 (52), 9-118 (68), 69-1 (52), 11-75 (55).

Тўртинчи сессия: 103-0 (57), 67-60 (Жунху 60), 0-87 (73), 0-108 (70), 0-103 (103), 59-11.