Марсда қайнаётган сув топилди

Жамият 03 Май 2016 8862

Нант университети физикларининг Nature Geoscience журналида эълон қилинган янги тадқиқотлари натижаларига кўра, Марс сайёраси юзасининг рельефида қайд этилган ўзгаришлар атмосферанинг паст босимида қайнаётган суюқ сув оқимлари туфайли вужудга келаётган бўлиши мумкин. Бундай оқимлар баҳор мавсумидаги музликлар эриши вақтида пайдо бўлади. 

Ҳавонинг паст босимида сув суюқ ҳолатда кўп муддат сақланиб туролмайди, у музга айланиши мумкин ёки парланиб кетади. Шу боисдан ҳам, суюқ ҳолатдаги сув Марсда жуда ноёб ҳодисадир. Бироқ, тадқиқотчиларнинг тахмин қилишларича, ёз мавсумида Марс тепаликларида пайдо бўлувчи ғаройиб чизиқлар айнан суюқ сув сабабли пайдо бўлади.

Аммо, олимлар биргина саволга жавоб топа олишганича йўқ: даврий шўр сув оқимлари қандай қилиб сайёра ландшафти геологиясини ўзгартириб юбормоқда? 

Тадқиқотчилар Марс шароитларига яқинлаштирилган махсус хонада бир нечта  лаборатория тажрибалари ўтказишган. Олимлар эриётган сувнинг сочилиб ётган қум кенгликларида қандай ҳаракат қилишини кузатишган. Физиклар, тепалик чўққисига муз парчасини қўйиб, унинг эриши вақтида Ер ва Марс шароитларида нималар содир бўлишини ўрганишган. 

Сув Ер атмосферасида тепалик юзасини бироз ўзгартира олган, холос. Аммо, Марснинг паст босимли ҳаво шароитида сув оқими қум оралиқларига сингиб, буғланиши натижасида қум доналарини кўтарган ва шу билан тепалик ёнбағирлари шаклини ўзгартириб юборган. Бу жараён Марсда кузатиладиган ҳолатларни ёдга солади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, Қизил сайёрада аслида ҳам шу каби ҳодиса рўй беради. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда NASA ва Жоржия Технология институти олимлари ҳамкорликда Марсда суюқ сув борлигини аниқлашган эди. Сайёра юзасида спектрал тадқиқот ўтказилиши натижасида Марс юзасида қора доғлар пайдо бўлишига хлор кислотаси билан тўйинган сув сабаб экани айтилган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар