Мессидан футболка олган афғон боласи оиласи толиблар таҳдиди туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди

Спорт 03 Май 2016 30656

Испаниянинг "Барселона" футбол клуби ҳужумчиси Лионель Мессидан унинг дастхати туширилган футболка олган афғон боласи оиласи толиблар таҳдиди туфайли Покистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда боланинг отаси Муҳаммад Алиф Аҳмадий АР агентлигига маълум қилди

5 ёшли Муртазо Аҳмадий орқа томонида Месси ёзуви ва 10 рақами бўлган оқ-кўк чизиқли целлофан пакет кийиб олган ҳолда суратга тушгандан кейин Мессидан совғага футболка олганди. Шундан кейин боланинг оиласига толиблардан таҳдидлар туша бошлаган. 

"Толиблар мактубда менинг ўғлим нима учун ислом мактабида Қуръон ўрганмаслиги, бироқ мен унга футбол ўйнашга рухсат беришим ҳақида сўрашган. Шундан кейин мен мол-мулкимни сотиб, оиламни Афғонистондан Кветта (Покистон)  шаҳрига кўчириб ўтказдим", деб айтмоқда катта Аҳмадий.

Муҳаммад Аҳмадий толиблар унинг ўғлини ўғирлаб кетиб, унга товон пули талаб қилишларидан хавфсирамоқда.

Толиблар 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонда баъзи спорт турларини (эркаклар футболи бундан мустасно) тақиқлашган ва Кобулдаги Ғози стадионини омма олдида қатллар ўтказиш жойига айлантиришганди.

Кун янгиликлари
Москвада минглаб мусулмонлар Ҳайит намозини адо этишди (Фото)
13:27 1896 Жамият
Олимлар тавсияси: "Ёзда витаминлар истеъмолида эҳтиёт бўлинг"
13:11 999 Lifestyle
Трамп: "Республикачилар ва Демократлар тил топишишга кўзим етмайди"
12:48 621 Жаҳон
Тошкентда Венгрия элчихонаси очилади
Олий лига, 15-тур: Чемпионат экваторига келиб «Пахтакор» сафардаги илк ғалабасини қўлга киритди
12:32 1841 Спорт
Чкаловнинг невараси бобосининг ўлими тасодиф бўлмаганига доир версияни илгари сурди
12:28 2901 Жаҳон
Емельяненко: "Митрон билан реванш жанги ўтказишни истардим"
12:09 4414 Спорт
Путин ва Трамп мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлашди
11:53 4742 Жаҳон
MLS’да ҳакам футболчи эътирозидан кейин қизил карточкани бекор қилди
11:18 3878 Спорт
Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади
10:56 2764 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар