Британиялик минглаб ота-оналар ўз болаларига келгуси сешанбада, 10 май куни дарсларга бормасликларига рухсат беради. 

Шу йўл орқали оила катталари таълим тизимидаги ҳаддан зиёд талабчанлигига қарши ўз норозиликларини ифодалашни мақсад қилган. 

Let our kids be kids (“Болаларимизга болалик беринг”) ҳаракати фаоллари бошланғич синф ўқувчилари ҳаддан зиёд қийин вазифалар юклатилаётгани юзасидан норозилик билдиришди. Ота-оналарнинг тахминига кўра, бу ҳолат бошланғич мактаб янги таълим дастурини тўлдирувчи SAT стандартлаштирилган тестларининг киритилиши билан боғлиқ. 

Янги дастур каби тестлар ҳам болалар аввал ўрганган дастур даражасидан қийинроқ бўлиб чиқди. Фаолларнинг фикрига кўра, бу ўқувчиларга ортиқча руҳий таъсир ўтказади. 

Таълим вазири Ники Морганга ёзилган мактубда ота-оналар ассоциацияси стандартлаштирилган тестларни бутунлай бекор қилишни талаб қилди. 

SAT (Scholastic Assessment Test, “мактаб баҳолаш тести”) 1901 йилдан буён ўтказилади. Ҳозирги пайтда уни ташкил этиш билан College Board ташкилоти шуғулланади. Имтиҳон 3 соат 45 дақиқа вақт давомида ўтказилади ва уч қисмдан иборат. Тест якуни бўйича грамматика ва математика билимлари баҳоланади ҳамда матнни таҳлил қилиш қобилияти синалади.