Аргентина Панама ва Баҳамадан мамлакат президенти Маурисио Макрига тегишлилиги эҳтимоли бўлган офшор фирмалар тўғрисида маълумот беришини сўради. Бу ҳақда La Nacion хабар берди. 

Нашр хабарига кўра, “Панама ҳужжатлари”да Панама ҳамда Баҳама оролларида гўё Макри билан алоқадор бўлган иккита офшор компания тўғрисида ёзилган. Аргентина президенти Баҳаманинг Fleg Trading Ltd компанияси директори ва вице-президенти сифатида келтирилади. Бундан ташқари, компания хўжайинлари қаторида унинг акаси ва отаси ҳам тилга олинган. 

Федерал судья Себастьян Касанейло компания раҳбарлари, шунингдек, Макри Панама ва Баҳама оролларида ҳисоб рақамлари очган-очмаганлиги ҳақида маълумот тақдим этишни сўради.