АҚШ президенти Барак Обама террорчи Усама бин Лодиннинг йўқ қилинишига 5 йил тўлгани муносабати билан берган телеинтервьюсида бин Лодинни йўқ қилиш бўйича операция агар барбод бўлса, АҚШнинг халқаро обрўсига путур етиши хатари мавжудлигига қарамасдан бошланганини айтди.  

Америка коммандоси "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи асосчисини 2011 йил 2 майда Покистоннинг Абботобод шаҳридаги операция давомида йўқ қилган. Операция Покистон ҳукуматидан сир тутилган ҳолда ўтказилган.

"Менга бу бизнинг бин Лодинни тутиш учун энг яхши имкониятимиз эканлиги ва агар биз ҳаракат қилмасак, у қочиб кетиши ва кўп йиллардан кейин яна пайдо бўлиши мумкинлиги равшан эди", деб эслайди ўша вазиятни Обама CNN’га берган интервьюсида. "Биз бу операция Покистон ичида анча салбий муносабатни келтириб чиқаришини билардик. Агар бу бин Лодин бўлмаганда, салбий оқибатлар ижобий оқибатлардан кўпроқ бўларди ва халқаро саҳнада обрўимизни йўқотган бўлардик, чунки операцияни бошлаб, уни сир тутиш қийин бўларди", деб тушунтирди Обама.

Обама жонли эфирда АҚШ вертолётларидан бири бин Лодин уйи ҳовлисида фавқулодда қўнишни амалга оширгани ва шикастлангани ҳақида маълумот олганини айтиб берди. "Биз барчамиз хавотирда эдик. Бунда вертолёт қуламагани яхши хабар бўлган. Бизнинг йигитлар қутула олишган. Ёмон хабар эса вертолёт шикастлангани бўлган", деб айтди Обама. Унинг айтишича, бундай "кутилмаган вазиятлардан" қочиш мураккаб бўлган. "Бу президент қандай қилиб қарор қабул қилишини кўрсатади: сиз доимо тасодифлар билан ишлайсиз, 100 фоизлик ишонч бўлмаган ҳолда, мавжуд маълумотларга асосланибгина қарорлар қабул қиласиз", деб таъкидлаб ўтди Обама.

"Мен муҳокаманинг бошиданоқ операцияни ўтказишга уриниб кўришга мойиллик билдирганман", деб айтди Обама. Шу билан бирга унинг айтишича, АҚШ "вазиятга ранг-баранг кўзойнаклар орқали қарамаган ва мавжуд хатарлар борасида ўзига ҳисобот берган".