Руҳоний: Эрон 4-5 йил ичида технологик сакрашни амалга ошира олади

Жаҳон 03 Май 2016 1948

Эрон хорижий инвестициялар ва технологиялар воситасида 4-5 йил ичида технологик сакрашни амалга ошириш имкониятига эга. Эрон Ислом республикаси президенти Хасан Руҳоний мамлакатининг технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболларини шундай баҳоламоқда. У, 29-Теҳрон халқаро китоб ярмаркасидаги кириш сўзида шундай фикрларни билдириб ўтган. 

"Айримларнинг таъкидларича, биз хорижий инвестиция ва технологияларсиз ҳам иқтисодётимизни ривожлантиришда яхши натижаларга эриша оламиз. Ҳа, шундай. Аммо, бунинг учун 40-50 йил талаб этилади, агар кўп бўлмаса. Дунёнинг 6 етакчи давлатларининг Теҳрон билан эришилган ядро келишуви ҳаётга татбиқ этилиши сабаб пайдо бўлган имкониятлар янги технологиялардан бугуноқ фойдаланишга ва 4-5 йилда технологик сакрашни амалга оширишга шароит яратади. Шундай экан, Эрон халқи ўз олдига қўйган мақсадларига эришишига шубҳа қилмайман", - деб қайд этган Эрон ижроия ҳокимияти раҳбари.

Шу билан бир вақтда, Хасан Руҳонийнинг айтишича, расмий Теҳроннинг ядро дастури муносабати билан жорий қилинган ва мамлакат иқтисодиётининг айрим соҳалари учун жуда ҳам оғриқли бўлган санкцияларнинг бекор қилинишига олиб келган ядровий келишув, Кенг қамровли ҳаракатлар қўшма режаси "нафақат Эрон манфаатларига балки дунёнинг барча халқлари манфаатларига бирдек жавоб беради". 

"Бугунги кунда, Ғарб ёки Осиёдан келаётган расмий делегациялар ўнлаб келишувларни таклиф қилишмоқда. Аслида, Эрон учун янги маданий ва иқтисодий минтақаларни барпо этиш жараёни кетмоқда", - деб қўшимча қилган Эрон етакчиси.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар