Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири: Сурия мухолифатига барча зарурий қурол-аслаҳани етказиб бериш керак

Жаҳон 03 Май 2016 3507

Суриядаги қуролланган мухолифатга барча зарурий қурол-аслаҳа, жумладан ташиб юрилувчи зенит-ракета мажмуалари етказиб бериш керак. Бундай баёнот билан Женевада журналистлар олдида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр нутқ сўзлади.

"Биз мухолифатга максимал даражада қирғин қуроли тақдим қилиш керак деб ҳисоблаганмиз ва бундан ҳисоблашни давом эттирамиз", деб айтди ал-Жубайр. У гап зенит-ракета мажмуалари ҳақида кетаётганини билиш мақсадида берилган саволга "Исёнчилар Сурия ҳукумати тузумига қарши курашиш учун барча зарурий қурол-аслаҳага эга бўлишлари керак, биз тутган позиция шундай", деб айтди.  

Журналистлар Сурия мухолифатига зенит-ракета мажмуалари берилса, улар террорчилар қўлига тушиши мумкинлигига эътибор қаратишди. "Барча бундан хавотирлманмоқда, бироқ қўллаш учун олдини олувчи ва бу хавотирни минималлаштирувчи чоралар ва тартиботлар бор", деб таъкидлаб ўтди вазир. 

Вазир қурол-аслаҳа етказиб берилиши Сурия бўйича музокараларнинг барбод бўлиши мумкинлигини тезлаштириши мумкин-мумкинмаслиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади. Шу билан бирга унинг фикрича, вазиятнинг бундай ривожланиши "мухолифатни кўпроқ қўллаб-қувватлашга" олиб келарди. "Агар барча имкониятлар тугаган бўлса, қандай бошқа йўл бўлиши мумкин", деб айтди вазир ва агар ўт очишни тўхтатиш тартиби иш бермаса, унда "Б режага ўтиш кераклигини" қўшимча қилди.

Ал-Жубайр шу билан бирга мухолифатга қурол-аслаҳа етказиб бериш ҳақидаги қарорни алоҳида давлатлар эмас, балки коалиция қабул қилиши кераклигини қайд қилиб ўтди.

Ал-Жубайр Саудия Арабистони мухолифатнинг барча гуруҳларига кўмак кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. "Биз барча гуруҳларга кўмак кўрсатмоқдамиз. Кўмак Иордания ва Туркиядаги бошқрув марказлари орқали кўрсатилмоқда", деб маълум қилди вазир.

Ал-Жубайр 2 майда АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашуви тафсилотларини ошкор қилмади. "Бизнинг суҳбат норасмий бўлди, биз фикрлар айлмашдик, мақсадга эришиш учун амалга ошириш мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқдик. Бизнинг мақсад – Асадсиз Суриядир", деб айтди ал-Жубайр.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар