Sky News: Башар Асад ИШИД билан ҳамкорлик қилади

Жаҳон 03 Май 2016 43913

Башар Асад раҳбарлигидаги ҳукумат ИШИД террорчилик ташкилотининг Суриядаги жангарилари билан ҳамкорлик қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, ташкилотдан қочиб кетган жангарилар орқали таҳририятга келиб тушган ҳужжатлар икки томон узоқ вақт давомида алоқада бўлиб турганини исботлайди.

Sky News томонидан билдирилишича, Пальмиранинг олиниши жангариларнинг ўз ихтиёри билан шаҳарни ташлаб кетиши туфайли юз берган. Бунинг эвазига Башар Асад ҳукумати жангариларга талофатсиз ва барча қурол-яроғларни олиб кетишига қўйиб берган.

Шунга ўхшаш ҳолат бошқа шаҳарлар қамали вақтида ҳам рўй берган: Сурия армияси ҳужумга ўтганида жангарилар ҳар сафар талофат бермасдан чекинишга муваффақ бўлган.

Бундан ташқари, нашрда Асад ҳукумати ва ИШИД ўртасида нефть савдоси амалга оширилгани бўйича маълумотлар аниқланган.

Ахборот агентлигининг қайд этишича, бу ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги аниқлаш имконсиз. Бундан олдин ҳам шу каби манбалар орқали шунга ўхшаш маълумотлар тарқалган, лекин бу маълумотлар тасдиқланмаган.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 17701 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
Тоҳир Малик: “Бир мамлакатнинг динини билиш учун шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”
11:16 27474 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 23370 Ўзбекистон
Путин: Россияга қарши санкциялар Украинадаги вазиятни яхшилашга ёрдам бермайди
21:37 527 Жаҳон
Макрон: Сурия давлатининг йўқ бўлишига йўл қўймаслик керак
21:27 915 Жаҳон
Индонезияда кучли зилзила юз берди
21:09 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар