Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жойларда таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик” эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тадбири ташкил этилганидан хабарингиз бор.

Бугун юртимиз бўйлаб ўтказилиб келинаётган мазкур тадбирда фаол иштирок этиб келаётган хонандалардан бири Шоҳжаҳон Жўраев тарғибот ишларидан илҳомланиб, “Ким эдигу ким бўлдик?” номли қўшиқ куйлади. 

Қўшиқ сўзи Зоҳиджон Оловга тегишли. Мусиқасини эса Шоҳжаҳоннинг ўзи яратди.  Айни кунда Шоҳжаҳон Жўраев томонидан тарғибот тадбири давомида куйланиб келинаётган мазкур қўшиқни сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин.