Тотти яна бир марта захирадан ўйинга тушиб, ўз голи билан «Рома»нинг иродали ғалабасига ҳисса қўшди

Спорт 03 Май 2016 2593

Италия А Сериясининг 36-турида «Женоа» Римнинг «Рома» жамоасини қабул қилди.

2 май куни Генуя шаҳридаги «Луиджи Феррарис» стадионида ўтказилган учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Мезбонлар сафида Панайотис Тахцидис ҳисобни тенглаштирди. Леонардо Паволеттининг голи эса ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Ўйиннинг 59-дақиқасида захирадан майдонга туширилган 39 ёшли Франческо Тотти 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди. Стефан Ал-Шаъровий эса 87-дақиқада ғалаба тўпини киритди.

Қайд этиш керак, Тоттининг майдонга тушиши кетма-кет тўртинчи ўйинда «Рома»га муваффақият келтирди. У аввалига «Аталанта» билан ўйинда бир гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган бўлса, кейинроқ «Торино» билан ўйинда дубл қайд этиб, «Рома»га 3 очко тақдим этди. «Наполи»га қарши марказий ўйинда эса, Тотти майдонга тушгачгина римликлар ғалаба голини нишонлади. Шунингдек, Тотти «Болонья» майдонида кечган ўйинда захирадан ўйинга қўшилиб, «Рома»га 1 очко келтирган голга муаллифлик қилганди.

Шу тариқа, Рим клуби очколари сонини 74 тага етказиб олди. 36-турнинг сўнгги ўйинида «Наполи» «Аталанта»ни енгиб, иккинчи ўринни сақлаб қолди.

«Женоа» 53 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги тур учрашувини «Рома» 8 май куни ўз майдонида «Кьево»га қарши ўтказади, «Женоа» эса шу куни «Сампдория» майдонига сафар қилади.

Женоа - Рома - 2:3 (1:1)
Голлар: Салоҳ 6 (0:1). Тахцидис 13 (1:1). Паволетти 65 (2:1). Тотти 77 (2:2). Ал-Шаъровий 87 (2:3).
Женоа: Ламанна, Бурдиссо, Иццо, Фьямоцци (Капель, 71), Муньос, Лаксальт, Жамайли, Тахцидис (Маркезе, 62), Ринкон, Паволетти, Сусо (Пандев, 82)
Рома: Щесни, Рюдигер, Майкон (Жеко, 66), Манолас, Динь, Салоҳ (Зуканович, 88), Ал-Шаъровий, Стротман, Найнгголан, Де Росси, Перотти (Тотти, 60)
Огоҳлантиришлар: Ринкон, 73; Лаксальт, 79; Маркезе, 90 - Тотти, 72; Де Росси, 83; Строотман, 90.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар