Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Косово пойтахти Приштина аэропортига қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Истанбулдан TK1018 рейси билан келаётган Turkish Airlines самолёти билан кичик нохушлик юз берди", деб маълум қилинди аэропорт матбуот хизматида.

Самолётда 143 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Бу нохушликдан кейин Косоводаги ягона аэропорт бир неча соатга ёпиб қўйилди, мутахассислар самолётни шикастланишларга текшириб чиқадилар.