"Ўзавтойўл" акционерлик жамияти 2016 йилнинг биринчи чорагида 229,6 млрд сўмлик йўл қурилиши, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширган. Бу ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 19,6 фоизга кўп демакдир. Компания маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи чорагида умумий фойдаланишдаги 10 километрлик автомобиль йўли реконструкция қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга кўп ҳисобланади. 

"Ўзавтойўл"нинг йўл қурилиши корхоналари халқаро ва давлат аҳамиятига эга, шунингдек маҳаллий йўлларда 16,6 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини ўтказган, деб хабар қилади uzdaily.uz.

Умумий фойдаланишдаги 6 км йўл таъмирланган. 

Ўзбек миллий магистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш узилишларсиз таъминланди. Бу борада биринчи чоракда 161,5 млрд сўм ўзлаштирилган.